MENEGER.NET

Registration


Top 30:
Jagiellonia Bialystok
Real Madrid
Vorskla Poltava
Al-Nasr SC
FC Barcelona
Liverpool FC
FK Polissya Zhytomyr
Tottenham Hotspur
RB Leipzig
Besiktas JK
Sporting CP
Brasiliense
Pakhtakor Tashkent
Chornomorets Odessa
Dynamo Moscow
Arsenal FC
Inter Milan
Atlético de Madrid
Dinamo Samarqand
Dynamo Kyiv
Volyn Lutsk
Wigan Athletic
Randaberg IL
Baltika Kaliningrad
Metalist 1925 Kharkiv
Sport Club Internacional
Chayka-VMS Sevastopol
FC Zürich
BATE Borisov
D.C. United

Baxti Yor 10

"Если ты не заходишь в мечеть вертикально, то в один из дней тебя занесут туда горизонтально"


Muhammad

Shohobiddin

Mambet

Mister

Даврон

Серега
Was
17.03.2024
City
TOSHKENT
Birthday
26 July 1993
Registration
3 November 2011
Arrived
3488 час.

1 1

Herfölge Boldklub 660

Fans
66718
Games
12539
Wins
5979
Draws
3137
Lose
3423
Trophies
780
Baxti Yor24.03.2018

Хамма ортга тисарилса хам, Сен Аллоҳ учун туриб бер. Аллоҳнинг буйруқларида собит бўл. Шунда хамма пушаймон бўладиган кунда, Аллоҳ сени хурсанд қилади.


Хеч қачон ғазабланган пайтингизда қарор қабул қилманг. Хеч қачон бахтиёр пайтингизда ваъда берманг.
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу.

Reply | Quote
Baxti Yor24.03.2018

Нолисак – ношукрлик бўлади, албатта: бугун диний соҳага берилаётган эътибор, амалга оширилаётган қатор хайрли ишларни куни кеча фақат орзу қилиш мумкин эди. Хайрли ишлар бардавом бўлсагина кутилган мақсадга эришилиши аён. Демак, айни жараёнда билдирилаётган фикрларни “ношукрлик” эмас, хайрли ишлар давомийлиги йўлида ўртага ташланаётган мулоҳаза деб қабул қилмоқ керак.

Тан олайлик, жамият бугун маънавий-руҳий янгиланишга жуда муҳтож. Буни ҳар қадамда кўриш, ҳис этиш мумкин: коллеж ўқувчиси пинҳона туққан чақалоғини ўлдирворишдан тап тортмаса, мўйлаби э-энди сабза урган йигитча курсдошини пичоқлашдан ҳайиқмаса, хотинини хорижга жўнатган эр чойхонада қорнини силаб ётишдан ор қилмаса... Булар энди “пастдаги” кўргиликлар, “юқорироқ”қа бўйласак, чорак аср юрт отаси бўлган ҳурматли зотнинг қизи ғирт ўғри, қонун пешвоси – ашаддий порахўр, мамлакат тинчлигига масъул шахс – сотқин чиқаётгани жамиятдаги маънавий-ахлоқий мувозанатга жиддий путур етганини кўрсатмайдими?

Маънавий-руҳий янгиланишни эътиқод эркинлигисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Зеро, ҳеч қайси дин бировнинг ҳаққини ейишга, ўзгага зулм қилишга, бузғунчиликка даъват этмайди. Шу маънода, диний соҳага берилаётган юксак эътибор, диний маърифат масаласи давлат сиёсати даражасига чиқаётгани бежиз эмас.

Эътиқод эркинлиги ҳақида гап кетганда дарҳол хавфсизлик масаласи рўкач қилинади. Албатта, диний экстремизм, мутаассиблик аллақачон глобал муаммога айланиб улгурган. Бунга турли ғоя ва мафкуралар хуружи ҳам қўшилса, масала хатарли даражада экани яна-да ойдинлашади. Бироқ чеклов ёки таъзийқ билан муаммога ечим топиб бўлмаслигини ҳаётнинг ўзи такрор-такрор исботламоқда. Диний мутаасибликка қарши кураш деб аёлларнинг рўмолига, эркакларнинг соқолига осилиб келинди. Бу жараён у ёки бу кўринишда ҳамон давом этаётир. Ҳатто фоҳишабозликка қарши бунчалик курашилмаганди. Бироқ натижа-чи? Албатта, мақтангудек эмас. Адашганлар ҳамон учраб турибди, уларнинг бу аҳволга тушганининг туб сабаби илмсизликка бориб тақалашининг сирли жиҳати қолмади. “Ойнаи жаҳон”да диний-маърифий кўрсатувлар йўқ даражага туширилиб, Исломга оид китоблар нашри ҳаддан ортиқ чеклангани, имоми хатиблар минг чиғириқдан ўтказилиб, асосий эътибор уларнинг илмий салоҳиятига эмас, “сиёсий хушёрлигига” қаратилгандан кейин бундан бошқача бўлиши мумкинмиди? Азалдан ўз исботини топиб келган бир гап бор: жамиятда ижтимоий адолат таъминланмай туриб барқарорлик ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Ижтимоий адолат таъминлаган жамиятда мамлакат хавфсизлиги учун ҳар бир фуқаро ўзини масъул деб билади. Буни ривожланган давлатлар тажрибаси кўрсатиб турибди. Зеро, жиноят, кўп ҳолларда, адолатсизликка қарши исёндир. Эътиқод эркинлиги эса ижтимоий адолатнинг ўзак томири ҳисобланади.

Нима дейсизки, кейинги пайтларда рўмол ва соқол масаласи яна муҳокама майдонига айланди. Бухорий, Термизий, Мотуридий юртида шугина масала муаммога даражасига чиққанининг ўзи кулгили ва ачинарли, аслида. Буюк аждодлари билан армонсиз фахрланаётган авлод Исломнинг оддий қоидасидан катта муаммо ясамайди. Бу борада айтилаётган фикрлар замирида ёппасига даъват йўқ, бор-йўғи фуқаролик ҳуқуқи таъминланиши сўралмоқда, холос. Ҳуқуқ эса қонун билан кафолатланади. “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунда диний либос масаласига узил-кесил аниқлик киритилмагунча баҳс давом этаверади чоғи. Ҳозир эса рўмолни ҳам диний, ҳам миллий либос тариқасида талқин этиш мумкиндай. Яъни, рўмол томоқдан ўралса – диний, орқадан ўралса – миллий либосга “айланиб” қолмоқда, гўё...

Фуқаровий ҳуқуқлар ҳақида гап кетганда айни мавзуда бошқачароқ фикр-мулоҳазалар билдираётганларни айблашдан йироқмиз. Чунки эркин фикр билдириш ҳам конституцион ҳуқуқлар сирасига киради. Бироқ бир ўпка журналистнинг ижтимоий сайтда бир актрисанинг давлат тадбирида рўмолда ўтиргани-ю, бир ҳофизнинг соқоли билан телевизорда хониш қилаётганини пеш қилиб: “мана, эркинлик, яна нима керак?” деган маънода жазавага тушишига асло қўшилиб бўлмайди. Ёки яна бир ёш ва “хушёр” ҳамкасбимиз машшоқлар ҳаётини ҳормай-толмай ёритиб келаётган сайтда эрта-бир кун “рўмолим билан дискотекага киритмади”, дегувчилар ҳам топилади, деган маънода писанда қилиши, устига устак, мақоласига рўмол ўраган ҳолатда сигарет чекиб турган хориж аёллари суратини илова қилгани чин муслималарга нисбатан ҳақоратдан бошқа нарса эмас.

Воқеликларнинг оғриқли нуқтаси шундаки, диний маърифат тарқатишнинг яна-да самарали йўллари устида бош қотириш ўрнига рўмол ва соқол баҳси билан андармон бўлиб қолинаётир.

Энг ёмони, айрим дин пешволари фаолиятида ҳаракатсизлик ва хавфсираш ҳамон кўзга ташланаётгани дард устига чипқон бўлмоқда.

Масалан:

1. Тошкентнинг қоқ ўртасидаги “Хожа Аҳрор Валий” жомеъ масжидида аёллар учун намозхона ташкил этилди, бироқ кўп ўтмай ёпилди. Нега? Эмишки, аёллар намозхонаси сайёҳлар учун экан. Ўзимизнинг опа-сингилларимиз-чи? Улар қайга боришсин? Шу ва шу каби саволларга мазҳабимиз талабини пеш қилишга уринилди. Савол туғилади: намозхона ташкил этилишидан аввал бу ҳақда ўйланмаганмиди?

2. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг диний ўқув юртлар қошида “Қуръон курслари” ташкил этиш бўйича буйруғи чиқди. Кўп ўтмай мазкур тарихий бўйруққа муҳим “тузатиш” киритилиб, “Араб тили фани” курслари деб ўзгартирилди. Яна савол туғилади: араб тилини Тил марказларида ҳам ўрганиш мумкин-ку? Мусулмонлар идораси Қуръон ўргатмай тил ўргатадими?

3. Дин ишлари бўйича қўмитанинг масъул ходими катта тадбирда: "Ислом дини ёш болаларнинг масжидга киришини таъқиқлайди”, дея “баёнот” берди. Бу “баёнот” аҳли илмларнинг яхшигина норозилигига сабаб бўлдики, шундай ҳурматли одам заиф ҳадис олинган нотўғри ҳукмни “байроқ” қилишда Худодан қўрқмадими, деб. Майли, ҳар кимнинг гуноҳ-савоби ўзига тан. Ажабланарлиси шундаки, болаларнинг дискотека ёки бошқа кўнгил очар масканларга боришидан кўпам ваҳима қилинмайди, аммо ҳидоят маскани бўлмиш масжидлардан қайтарилгани қайтарилган. Бунга “фатво” берувчи доим топилади.

4. Не-не эзгу ниятлар билан ташкил этилган Ислом цивилизация маркази раҳбари...

...бас, мисолларни тўхтатсак. Мамлакатимиз раҳбари ташаббуси билан бошланган хайрли ишлар йўлидаги бундай тушовларга нима дейиш мумкин? Бу Худодан кўра бандадан кўпроқ қўрқиш эмасми? Ҳолбуки, Юртбошимиз дин ходимлари олдига қатор долзарб масала қўймоқда: соф Исломни тарғиб қилайлик, токи, динимиз тинчлик ва инсонпарварлик ғояларига лиммо-лим эканини ҳамма билсин, ҳис этсин! Юқоридаги оғриқли ҳолатлар Президент қўяётган янги талабларни эски “команда” билан амалга ошириб бўлмаслигини кўрсатаётгандай...

Пировардида, раҳматли Эркин Воҳидовнинг машҳур шеъри ёдга тушади:



Бизлар арра тортмоқдамиз,

Аррамизниг тиши йўқ.

Нега арранг тиши йўқ, деб

Сўрайдиган киши йўқ .



Чунки бизлар анойимас

Пишиб кетган кўзимиз:

Арра тушган ўша шохда

Ўлтирибмиз ўзимиз.



Турсунали АКБАРОВ,

журналист

Reply | Quote
Baxti Yor16.03.2018

Зиёвуддин Раҳим
13 ч ·

Қалби тозалигини даъво қиладиганлар бир нарсани билиб олишса, ёмон бўлмасди: қалб ўз-ўзидан тоза бўлиб қолмайди. Қалблар Эгаси Аллоҳ! Аллоҳнинг айтганини қилмай туриб, У Зот қайтарган ишларни тийилмасдан қандай қилиб қалбингиз тоза бўлади?!

Reply | Quote


MENEGER.NET
Online: 48